жавобгарликдан озод этилди.
Департамент туман бўлими ва туман ДСИ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ад-
ҳамжон Олимов хонадонида цех ташкил қилиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида ҳеч қандай хужжатларсиз, ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузганлиги аниқланди. Унга нисбатан ҳуқуқбузарлик факти аниқланганлиги ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Маoмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тегишли моддасига асосан, ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган Адҳамжон Олимов туман «Давлат хизматлари маркази» томонидан тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтгач, маoмурий жавобгарликдан озод қилинди.
Далилий ашё сифатида олиниб, «Савдо комплекси» МЧЖ да сақланаётган 7 хил турдаги умумий қиймати 3 500 000 сўмлик товар моддий бойликлар қонуний эгаси А.Олимовга қайтарилди.
Б.ОРТИҒАЛИЕВ,
ИЖҚҚ Департаменти туман бўлими инспектори.