Ёзёвон туман маъмурий суди томонидан тумандаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси З.Тешабоева, оила маркази, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида фуқаролар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, жиноят ва маъмурий суд раисларининг сайёр қабули ташкил қилинди. ИИБ, ДСИ, прокуратура органларидан тақдим қилинган жами 23 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, қонуний ҳал қилинди.
М.РЎЗИМАТОВ,
Ёзёвон туман маъмурий судининг раиси.