Халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилиш ва келаётган шикоятлар сонини камайтириш ҳамда “Инсон қадри” тамойили асосида бугун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят кенгаши депутати Рисолатхон Мамажонова ,, Баркамол авлод» болалар мактаби биносида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида 21 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишиди. Шундан 18 нафар фуқаролар мурожаати тингланди. 9 та мурожаат ижобий ҳал қилинди. 10 та мурожаатга ҳуқуқий тушунча берилди ва 1 та мурожаат тегишлилиги бўйича рад этилди.3 та масала юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма берилди. Мурожаатларни асосий қисми спорт зал қурилиши, тадбирлар залини жиҳозлаш, ишга жойлаштириш, компюьтер ва электрон доска билан таъминлаш масаласида бўлди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.