- Ислоҳот, Туман янгиликлари   1 414

СУВНИ, ПУЛНИ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯ

Жорий йилда туманимизда 140 гектар майдондаги ғўзалар тежамкор технологиялар, яъни томчилаб суғориўш орқали парваришланяпти. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялари асосида бу ишлар қилиняпти. Энг асосийси, бундай янгиликларни жорий этиш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилди.

“Боқий” фермер хўжалигида томчилатиб суғориш масалаларига бағишланган семинар бўлди. Туман ирригация бўлими бошлиғи Араббой Фозилов тадбир аввалида сўз олиб, сув тежовчи технологиялар афзалликларига тўҳталди.

–Бу йил 140 гектар майдонда томчилатиб суғориш қилинган бўлса, келуси йилда бу кўрсаткич 2000 гектарга етади, – деди А.Фозилов.

Семинарда “Омад старт”, “Тирбофлех”, “Гринстил” фирма ва компания вакиллари фермерларга сув тежовчи технологиялар, суюқ минерал ўғитлар фойдалари ҳақида таништиришди. Саволлар кўп бўлди. Шунга яраша жавоблар қайтарилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ