- Қарор ва ижро   1 315

ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5655-сонли фармони ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги 59-сонли қарори ва туман ҳокимининг 2019 йил 17 февралдаги 770/1-сонли қарори ижроларини таъминлаш мақсадида, туман статистика бўлимида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлик тадбирларнинг биринчи босқичи туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда фаол давом эттирилмоқда. Ушбу ишларда, яъни туман, маҳалла, қишлок аҳоли пунктларини ташкил этиш (туман кадастр бўлими билан биргаликда), Маҳалла фуқаролар йиғинлари, аҳоли пунктларини кириш ва чиқиш белгилари, ҳар бир маҳалла ва кўчаларни номланиши, ҳар бир кўчалардаги уйларнинг рақамланиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

А.АРАПОВ,

туман статистика бўлими бошлиғи.