- Қарор ва ижро   1 161

ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

Қоратепада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарорига асосан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака-маросимларни тартибга солиш бўйича Қоратепа, Гузарбоши, Порлоқ ва Дўстлик маҳаллалари ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилиб, қўшма қарор чиқарилди.

Қоратепада тўй-маросимлар туманнинг бошқа ҳудудларига қараганда серчиқим ўтказилади. Тўйларда фотиҳа тўйининг ўзи кичик бир тўйга ўхшарди. Келин-куёв беш-ўнта ясатилган машинада кўчаларни айланиши, тўйдан кейинги бир ойлаб овқат ташишлар, совуқ маросимларда эса майит чиқариладиган кун келганларга нон ва матолар тарқатиш, беш-ўнтадан отинбибихоналар ташкил қилиниб, хоналар дастурхонлар билан безатилиб, нон беришлар, йил давомида ўтказиладиган “пайшанбалик”лар унча-мунча хонадонга оғирлик қилаётганди. Йиғилишда қабул қилинган қарорга асосан энди бу кабилар тақиқланди.

Ҳажга бориб келган фуқароларга ҳам биринчи кундан шўрва-ош қилиш бекор қилинди. Фақат уч кундан сўнг ош қилиниб, унда 30-40 киши иштирок этади. Тўйдан ва маъракадан кейинги маросимларга ҳам барҳам берилади. Марҳум билан боғлиқ кичик маросимлар оила даврасида ўтказилади. Барча маросимлар маҳалла йиғинлари билан маслаҳатлашган ҳолда ўтади ҳамда назоратда бўлади. 

И. КАРИМОВ.