- Жамият, Спорт, Турфа олам   470

ТЕРИМЧИМИЗ ВИЛОЯТДА ТЕНГСИЗ

Риштон туманидаги “Ёқут ёғдуси” номли фермер хўжалиги дала майдонида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Энг намунали пахтакор аёл” кўрик- танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловга 16 та шаҳар ва туманлардан 5 нафардан жами 80 нафар теримчилар иштирок этдилар. Вилоят мусобақасига туманимиздан 5 нафар туман босқичи ғолиблари қатнашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган курик-танловда туманимиз вакиласи, Сувлиариқ МФЙ дан қатнашган Мукаррамхон Зокирова 285 кг пахта териб, вилоят босқичида фахрли 1- ўринни олди.

Ғолиб теримчимиз вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совға-музлатгич билан тақдирланди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.