- Ёшлар, Жамият, Маънавият   593

ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Гап маданият ҳақида борганда, бугунги кундаги баъзи бир ёшларнинг қўштирноқ ичидаги тил билиш хусусияти ҳақида гапирмасак бўлмайди. Aсли маданиятли одам қайси тилда гапирса, ўша тилнинг қонун-қоидаларини, нормаларини сақлаган ҳолда мулоқот қилади. Ўзбек тилида гапирса, ўзбек тили қонун-қоидаларини, инглиз тилида гапирса, инглиз тили қонун қоидаларига риоя қилган ҳолда гаплашади. Ўзбекча гапирётганда русча сўзларни қўшиш, русча гапирётганда бошқа тилдаги сўзларни қўшиш маданиятсизлик, ўша тилга ҳурматсизлик ҳисобланади.

Ҳозирги даврда эса мулоқот жараёнида тушунарсиз сўзларни қўшиб гапириш оммалашмоқда. Баъзилари эса ўша сўзнинг маъносини ўзи ҳам билмайди. Нутқда «зато» сўзини қўшиб гапириш ҳолатлари жуда кўп учрайди. Бу сўзнинг маъноси аслида нима эканлигини сўзловчининг ўзи ҳам билмайди.

Нутқ жараёнида қўштирноқ ичидаги тил билиш хусусиятини намоён қилиш мақсадида «привет» дейишади. Aсли ўзбек тилида саломлашиш учун» Aссалому алайкум», яъни «Сизга соғлик ва саломатлик тилайман» сўз бирикмасини ишлатамиз. Тўғри, тил билиш яхши. Aммо уни керакли пайтда, керакли нутқ жараёнида ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади. Қайси тилда гапирмайлик, ўша тилнинг қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда гапирсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Тил – миллат кўзгуси эканлигини ҳеч қачон унутмайлик.

 Муҳайё АБДУРАСУЛОВА,

Фарғона Давлат университети 3-босқич талабаси.