- Жамият, Маънавият, Турфа олам   567

Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятига ижодий сафар

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, республика нашр ва телеканалларининг вилоятдаги мухбирлари ва фаол блогерлар Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида ижодий сафарда бўлишди.

Улар Тожикистон Журналистлар иттифоқи Сўғд вилоят бўлими масъул котиби – Карим Шариф, Сўғд вилоят телерадиокомпанияси бош директори – Мунира Раҳимзода, “Халқ овози” газетасининг Сўғд вилояти бўйича мухбири – Ўринбой Усмон, “Сўғд ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Фарҳод Жўраев, “Ҳақиқати Сўғд” газетаси бош муҳаррири Аминжон Шарипов ва сўғдлик бир гуруҳ ижодкорлар билан ижодий мулоқотда бўлиб, медиа соҳасида ўзаро тажриба алмашдилар.

Сафар муносабати билан “Фарғона ҳақиқати” ва “Сўғд ҳақиқати” газеталарининг қўшма сони чоп этилди.
Икки вилоят журналистлари фаолиятлари давомида ҳамкорлик масалаларини янги босқичга кўтариш хусусида келишиб олдилар.