ДИРЕКТОРЛАР САЙЛАНДИ
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги олтимиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.
Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда 20-мактаб ва 36-ИДУМда директор лавозими вакант бўлганлиги сабабли, ушбу лавозимга умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича энг яхши дастур эгасини танлаб олиш бўйича 20-мактаб директорлигига Муроджон Маматов ҳамда Шоҳруҳ Усмонов, 36-ИДУМ директорлигига эса Шукрулло Азимов, Мўсожон Пўлатов ва Моҳидил Турдиеванинг 3 йилда мактабда амалга ошириши керак бўлган дастурларини сессия иштирокчиларига маълум қилдилар.
Номзодларнинг 3 йиллик истиқболли дастурлари тингланиб, сессия иштирокчилари томонидан номзодларнинг дастурлари бўйича саволларини беришди. Депутатлар ичидандан 3 саноқ комиссияси аъзолари тасдиқланди. Депутатлар муносиб номзодларга ёпиқ-яширин овоз беришди.
Саноқ коммиссияси томонидан 20-мактабга Муроджон Маматов ва 36-ИДУМга Моҳидил Турдиева директор этиб сайланганини эълон қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ