«Баҳромбек» ғаллачилик кластери 8 миллиард сўм банк кредити, 1.1 миллиард сўм ўз маблағи ҳисобига Туркиядан кунига 60 тонна донни қайта ишлаш технологияси олиб келиб ўрнатди.
Донни қайта ишлаш технологияси ишга тушиши билан 22 та доимий иш ўрни яратилди. Келажакда иш ўринлари 66 тага етади.
Ун заводи очилишида вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, тадбиркорга раҳмат айтди.
–Вилоятимизда шу турдаги корхоналарнинг бешинчиси бу, – деди ҳоким.
Вилоят оқсоқолар кенгаши аъзолари номидан сўзга чиққан Нўъмонжон Мўминов бундай корхоналар тўкинчилик белгиси, деди.