- Жамият   1 627

УСТОЗ ВА ҲАМКАСБЛАРНИ ЙЎҚЛАДИК

Моҳи Рамазон эшик қоқяпти.

Шундай улуғ кунларда устоз ва ҳамкасбларни йўқладик.

Тўқсон сари дадил кетаётган Абдураҳим ҳожи Мадраҳимов дуосини олдик. Ҳожи она билан фарзандлари қатори бизга ҳам дуогўй бўлиб юришини ният қилдик.

Умаржон ҳожи Исмоилов боғида, токзорида иш билан банд экан. Безовта қилмай, топган-тутганимизни Тўтихон ҳожи онага бериб, дуо олдик.

Алишер Тошқуловни иссиқхонасида учратдик. Ишдан қўймайлик, дея икки оғизгина суҳбатлашдик.

Қоровул-боғбонимиз Дилмурод Умматов хонадон карантинида эди. Аллоҳга шукр уларнинг барчалари карантиндан соғ-саломат чиқишди.

Ҳисобчимиз Абдукарим Ҳолиқов ўғли Абдувоҳид билан ҳомток қилаётган экан.

“Марказий Фарғона” газетаси оқсоқоли Исҳоқжон Каримовнинг набиралари меҳмон бўлиб келишган экан.

Фахриймиз Малик ҳожи Бойматов хонадонига борсак, хурсандчилик устидан чиқдик. Набираси ҳарбийдан келган экан.

Устоз ва ҳамкасбларни йўқлаб, дийдорлашдик. Қўлимиздан келганча эҳсон қилдик.

“Марказий Фарғона”чилар ва ижодкорларни доимо қўллаб-қувватлагани учун туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига миннатдорчилик билдирамиз.