- Қарор ва ижро   1 442

УЧОВЛОН ФИРИБГАРЛАР

Қ.Абдуллаев фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, И.Розиқовнинг савдо дўконидан 34 м3 ҳажмдаги ёғочларни 7500 АҚШ доллари (62 947 200 сўм) га келишиб сотиб олади. Ёғочларни маҳалласига олиб келиб, таниши Р.Жўрабоевга 1870 АҚШ долларига, О.Ваҳобовга 4840 АҚШ долларига сотади. О.Ваҳобовдан олган 3000 АҚШ долларини И.Розиқовга бериб, қолган пулларни эҳтиёжига ишлатган.

Бундан ташқари, Қ.Абдуллаев такроран, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Р.Назаров билан гуруҳ бўлиб, М.Милладжанов ва О.Нурматовга аслида ўзларига тегишли бўлмаган беда ўсимлиги экилган дала майдонини кўрсатишиб. ушбу ердаги бедадан 10 миллион сўм эвазига 1100 дона беда пресини сотишини айтиб, алдаб, улардан 10 миллион сўмни қўлга киритишади. Пулларни эҳтиёжларига ишлатиб, беда пресларини ва пулларни бермасдан келган.

Бундан ташқари, Р Назаров такроран, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Р.Жўрабоев билан гуруҳ бўлиб, Қ.Сарбоевга унинг нархи 9 300 000 сўмли икки бош қора молни ойига 130 000 сўмдан боқиб беришини айтиб алдашади. 2 бош қорамолни Д.Ҳайиталиевга 5 000 000 сўм эвазига сотиб, аслида сотиб юборилган қорамолларни 2 ой боққанликларини айтиб, алдашиб 260 000 сўмни ҳам қўлга киритиб, пулларни эҳтиёжларига ишлатишган.

Қ.Абдуллаев, Р.Жўрабоев ва Р.Назаровнинг жиноят содир этганликдаги айблари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ишончли далилилар билан ўз тасдиғини топди.

Учовлон фирибгарлар суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди.

Б.УСМОНОВ

туман прокурори.