- Қарор ва ижро   1 375

ФИРИБГАР

Фуқаро К. А. 20 ёшда, ёлланма ишчи. У ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш жиноятини содир этган.

У 2020 йил 4 июль куни ўзига тегишли “Самсунг-А 50” телефонига таниши Х.Б.нинг банк пластик картаси “Бепул” мобил иловасига уланиб қолганлигидан фойдаланиб, Х. Б.га тегишли бўлган 501 минг сўм пулни унинг хабарисиз ххх-хх-ххх-20-21 телефон рақамига 400 минг, бошқа рақамга 1000 сўм, ххх-хх-ххх-80-17 телефон рақамига 100 минг сўм тўлов қилиш йўли билан талон-тарож қилган.

Шундай қилиб, фуқаро К. А. юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан Х.Б.нинг 501 минг сўм пулини яширин равишда ўғирлаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган. Лекин Х.Б. ва К.А. ўзаро ярашиб, бир-бирларига нисбатан даъволари йўқлигини билдириб ариза ёзишганидан сўнг уларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66-1 моддаси, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 582,584-моддаларини қўллаб, жиноят ишини тугатиш учун тегишли органларга юборилди.

М. ХОДЖАЕВ,

туман ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи, майор.

З. ШУМҚОРОВ,

тергов бўлинмаси катта терговчиси, капитан.