- Жамият, Ислоҳот, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 322

ФОЙДАЛИ УЧРАШУВЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисидаги маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, айниқса ёшлар, таълим ва соғликни сақлаш тизими ташкилотларида тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилиши ва шу орқали аҳолининг мазкур фармон ва Давлат дастури лойиҳасига муносабати ўрганилиши юзасиданвилоят тарғибот гуруҳи аъзолари – Олий Мажлис Сенати аъзоси Иброҳимжон Султонов ҳамда ФарДУ ижтимоий факультети ўқитувчиси Ўлмасжон Каримов туманимиздаги бир қатор ташкилот ва маҳаллаларда учрашувлар ўтказдилар.

Туман халқ таълими бўлимида бўлиб ўтган учрашувни очган туман ҳокими ўринбосари М. Хатамов бугунги тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди. ФарДУ ўқитувчиси Ў. Каримов Мурожаатномадан келиб чиқиб, мамлакат раҳбарининг таълим тизими қаратаётган эътибори ҳақида гапириб ўтди. Сенатор билан бўлиб ўтган савол-жавобда эса сўз олганлар 10 та мактабда спортзал йўқлиги, мактаблардаги технология хоналари жиҳозга муҳтожлиги, Ёшлик МФЙда 700 нафардан зиёд ўқувчи борлиги, уларга маҳалла ҳудудида мактаб қуриб бериш зарурлиги тўғрисида гапирдилар. Сенатор бу каби масалалар биринчи навбатда депутатлар билан келишган ҳолда ҳал бўлиши зарурлигини тушунтириб, депутат сўровнинг аҳамияти ҳақида тушунча берди.

Туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган учрашувда сўз олган ФарДУ ўқитувчиси Ў. Каримов йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб юритилиши бежиз эмаслиги, мамлакатимизда халқимиз саломатлиги учун амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Тадбирда сўзга чиққанлар асосан аҳоли саломатлиги учун зарур бўлган ҚВПларни тиклаш бўйича сенаторга таклифларини билдирдилар.

Бу каби учрашувлар мусиқа мактабида мактабгача таълим ходимлари билан, Марказий Фарғона МФЙда аҳоли вакиллари билан ўтказилиб, тадбир иштирокчиларида яхши таассурот қолдирди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ