Яқинда вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари ҳамда халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятимизда ташкил этилган математикага ихтисослашган мактаб ҳамда келгуси йилда математика фанига ихтисослаштирилиши режалаштирилган мактабларнинг директорлари, математика фани ўқитувчилардан иборат 50 нафар педагог ходимлар Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган халқаро математика мактабида бўлишди. Сараланиб олинган устозлар орасида ёзёвонлик, 25-умумий ўрта таьлим мактаби директори А. Абдуллаев, 38-ИДУМ математика фани ўқитувчиси К. Маликов бор эди. Улар ташриф жараёнида ҳамкасбларининг дарс жараёнини кузатдилар, услубий-методик ҳужжатлар билан яқиндан танишдилар. Ўқувчилар билан суҳбатлашдилар.
Сўнг Бухоро, Самарқанд шаҳарларидаги зиёратгоҳларга саёхат уюштирилди. Барча математиклар ташкил этилган ташриф ва саёҳат учун касаба уюшмаларига ўз миннатдорчилини билдирдилар.