- Жамият, Туман янгиликлари   664

ХОНАДОНЛАРДАГИ ҲОЛАТ БИРМА-БИР ЎРГАНИЛАДИ

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳокимнинг 1-ўринбосари Акрамжон Эралиев бошчилигида МФЙларнинг хонадонларида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда МФЙ раислари иштирок этдилар.

– Маҳалладаги бешлик ҳамда туман штабидан бириктирилган вакил ҳудудидаги хонадонларга кириб, оиланинг ҳақиқий аҳволини ўрганиши керак, – деди А.Эралиев. – Аниқланган муаммоларни мувофиқлаштириб борувчи туман штабига тақдим этган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўриб борилади.

Шунингдек, йиғилишда хонадонларнинг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиши, иситиш тизимларини қоидаларга риоя этган ҳолда ишлатиш бўйича тушунчалар бериш кераклиги таъкидланди.

Вакиллар хонадонларни ўрганиш давомида республикамизнинг турли ҳудудларида болаларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлган “Док-1 МАКС” дорисини аҳоли хонадонида бор ёки йўқлигини аниқлаб, яна ҳукумат томонидан тақиқланган бир қанча дори воситалари (юқорида номлари зикр этилган) нинг фойдаланмасликлари ҳақида огоҳлантиришлари сўралди.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.