- Жамият, Спорт   1 482

ЧЕМПИОН БОБО ВА НАБИРА

Шахмат бўйича спорт усталигига номзод Обиджон Юсупов чинакам спорт жонкуяри. Ёшларни ақл гимнастикаси — шахматга қизиқтириш, ўргатишга умрини бағишлади, десак муболаға бўлмайди.

3-12 октябрь кунлари Обиджон Юсупов Тошкент шаҳрида шахмат бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 48 иштирокчи ўртасида 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Уста шахматчининг набираси, 1-мактаб 7-«В» ўқувчиси Ҳожиакбар эса Ангрен шаҳрида ўтказилган очиқ турнирда иштирок этиб, шаҳар чемпиони бўлди.

Ёзёвонлик чемпион бобо ва набирани табриклаймиз.

А.РАҲМОНҚУЛОВ.