- Спорт   1 532

ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ

Вилоят шахмат федерациясининг ташаббуси билан Ёзёвон қишлоқ хўжалик коллежида Фарғона водийси миқёсида 18-22 июнь кунлари шахмат фестивали ўтказилмоқда.  «Ёзёвон баҳори» деб номланган ушбу турнирга хоҳлаганлар қатнашиши мумкин. 9 турдан иборат бу мусобақада гроссмейстер, мастерлар иштироки кутилмоқда.

Ҳақиқий шахмат байрамининг Ёзёвонда ўтиши туманимизда ҳам янги шахмат усталарини кашф этса, ажаб эмас.

Обиджон ЮСУПОВ.