«Фарғона пресс клуб»ининг навбатдаги сессиясида олий ўқув юртларига қабул масаласи муҳокама қилинди.
«Пресс клуб» ташкилотчиси Муҳаммаджон Обидов вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2018-2019 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг олий таълимга кириши ҳақидаги маълумотга эътибор қаратди. Вилоятда Боғдод 42, Олтиариқ 30 фоиз натижа кўрсатган. Ёзёвон туманида эса 884 нафар битирувчиларнинг 25 фоизидан ошиғи, яъни 228 нафар фарзандларимиз талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Эришилган бу ғалаба билан ёзёвонлик ёшлар Фарғона, Қўқон, Марғилон, Қувасой шаҳарларидаги тенгдошларини ортда қолдиришди. Бу катта муваффақият билан ота-оналар, устозлар, қўйинки, барча юртдошларимизни табриклаймиз!
Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.