- Жамият, Туман янгиликлари   456

ЭКСПОРТГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Ички ишлар органлари ходимлари байрами арафасида истеъфодаги майор Умаржон Холиқов ҳақида ёзгандик. Суҳбатимиз давомида иссиқхонасига таклиф қилганини ва албатта у ерга боришимизни айтгандик.

Вадага вафо қилиб, Умаржон Холиқов фарзандлари билан ташкиллаган иссиқхонада бўлдик. Роса харидорларга лимон узилаётган пайтга тўғри келибмиз. Лимон кўчатларини оралаб, яна суҳбатимиз давом этди.

–1 гектарли иссиқхонамиздаги 40 сотихча жойда лимон мевалари етилди, – дейди У.Холиқов. – Кўчатларни яхши парваришладик, мана ҳосилини йиғиштиряпмиз. Харидорлар меваларни узиб, Россия Федерациясига экспортга тайёрлашмоқда. Килосини 9 минг сўмдан келишдик. Ҳосил яхши. Худо хоҳласа, насибга яраша даромад қиламиз.

Чиндан ҳам лимон кўчатлари роса мева қилибди. Аллоҳ баракасини берсин!

Ёзёвон уста деҳқонлар юрти. Ери ҳам унумдор. Туманимизда етиштирилаётган лимонларнинг донғи ҳақида республиканинг ҳар ерида эшитишингиз мумкин.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.