- Турфа олам   1 772

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНГАНЛАР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан электр, газ, узатиш ва тақсимлаш, ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатлари аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишнинг қатъий чоралари кўриб келинмоқда.

Ўтган давр мобайнида 48 нафар истеъмолчиалрнинг энергия ресурслари тармоғига ноқонуний уланиш холатлари аниқланиб уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жумладан, Иштирхон МФЙда ўтказилган текширишда, фуқаро У.М, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 117, 118-бандларига зид равишда ҳисоблагичдан ташқари 3 йилдан бери 13875,8 кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида Ёзёвон туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 3 200 722 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатда фуқаро У.Мнинг хатти-ҳаракатларида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, уни ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиш ва унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди.

Бундан ташқари, Юқори Сойбўйи МФЙда ўтказилган текширишда, фуқаро М.М қонун-қоидаларга зид равишда ҳисоблагичдан ташқари 3 йилдан бери 15809 кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 3 952 280 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди. Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Фуқаро М.Мга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Абдулҳамид ҚОСИМОВ,

МИБ Ёзёвон туман бўлими ҳодими.