- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари   1 055

«Энг илғор теримчи» илғорлари тақдирландилар

Эрта тонгдан «Баҳромбек» фермер хўжалигида бошланган «Энг илғор теримчи» мусобақаси ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Ҳудудлардан мусобақага келган 104 нафар теримчига тушликда байрам дастурхони тузалди. Санъаткорлар хизматда бўлишди. Мусобақа якунида ҳам бу такрорланди.  Тажрибали юртдошларимиздан иборат ҳайъат аъзоларига ғолибларни аниқлаш осон бўлмади. Лекин мусобақа бўлгач,  албатта, ғолиблар бўлиши табиий. Ва ниҳоят мусобақа натижалари маълум бўлди. Шу куни 22 тоннадан зиёд пахта терилди.»Энг ёши улуғ теримчи»  хонободлик Робияхон она Болқонова(64 ёш), «Энг тоза терган теримчи, Истиқлол ММТПдан Дилоромхон Ортиқова, «Энг ёш теримчи» янгиободлик Моҳигул Ортиқова, деб топилдилар. Мусобақада 320 кг пахта терган Марказий Фарғона ММТПдан Марҳабохон Мамажонова мутлоқ ғолиб бўлди. Хонободлик Нафосат Мамадалиева, қорасоқоллик Майрамхон Қодирова фахрли ўринларни эгаллашиб, туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлдилар. Шунингдек, барча иштирокчилар ва МФЙ раислари ҳам совғалардан бенасиб бўлмадилар. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Холиқов мавсумда биринчи бўлиб ўтказилган мусобақа иштирокчиларини самимий қутладилар. Байрамга айланган тадбир иштирокчилари шўх мусиқа ва қўшиқларга рақсларга тушдилар.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.