- Жамият, Маънавият   1 075

ЭШОНГУЗАР ГУРУНЛАРИ

Кекса матбачи ва матбуотчи Ўктамжон Мадаминов ташаббуси билан бир неча ўн йиллардан буён Марғилон депарасида яшовчи ижодкорлар Эшонгузарда ҳар ой йиғилишиб, бир пиёла чой устида гурунглашадилар. Гурунгдошлар орасида ёзёвонликларга таниш ёзувчи Мутал Қодир, сураткаш Акрамжон Каримов, фахрий спортчи Абдулҳамид Ваҳобов, Холхўжа Отиллаев, Тўлқинжрн Юнусов, Рўзибой қори, Баҳодир Зиёдқўзиев каби қадрдонлар бор. Касб байрамимиз арафасидаги йиғинига «Марказий Фарғона» дан кўпчилик бўлиб бордик. Ёшларни таништирдик. Гурунг байрамона бўлди. Б.Зиёдқўзиев ҳар доимгидек ,,Меҳригиё» нинг шифобахш дамлама ларидан тарқатди.