2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистонда биринчи маротаба “Ёшлар форими” ўтказилди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида катта нутқ сўзладилар. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар ажратиш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек Юртбошимиз ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилиши ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилиши бўйича гапириб ўтдилар. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштирилиши. Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилишини такидладилар.
Юртбошимиз биринчи маротаба ўтказилган “Ёшлар форими”да “Бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз жуда кўп. Лекин, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, адашган, кўмакка муҳтожлари ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қиладиган „Ёшлар мурожаати“ электрон платформасини яратиш бўйича алохида топшириқлар бердилар. Бундан ташқари Олий таълим муассасаларига кириш хамда ўқишда бир қанча имтиёзлар яратилишини тақидлаб ўтдилар.
Биз ёшлар Президентимизнинг ёшларга билдирган ишончини доимо оқлаб, яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланамиз. Юртбошимиз такидлаганларидек ёшларнинг хар бири жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшайди. ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинасидир юртимиз келажаги эса ёшларқўлидадир.
Давлатимиз рахбарига, Ўзбекистонга муносиб ёшларни мана шу руҳда улғайишларига астойдил кўмаклашишга доимо шаймиз.