Фарғона юридик техникуми қошида “Юридик клиника” аҳолига беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, клиника талабаларнинг назарий билимларини амалиётда татбиқ этиш ҳамда уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
– Клиникамизга телеграмм канали орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин, – дейди Юридик клиника раҳбари Д. Қаюмова. – Онлайн ҳуқуқий маслаҳат беришнинг йўлга қўйилганлиги нафақат фуқаролар, балки техникум ўқувчилари учун ҳам қулайликдир.
Келгусида клиника фаолиятини янада фаоллаштириш, аҳолига ҳуқуқий ёрдам беришни такомиллаштириш асосий мақсаддир.
Салоҳиддин ХОЛИҚОВ.