Ҳа, шундай! Ёзёвонлик мард, танти деҳқонларимиз эришган бу йилги натижаларга ҳар қанча хурсандчилик қилсак, ярашаверади.
«Ўктамобод» мажмуасида анъанавий «Ҳосил байрами» ўтказилди. Тадбир аввалида тиловат қилиниб, улуғларимиз юртимизга тинчлик-омонлик, зироатчилигимизга барака тилаб дуо қилдилар.
Туман ҳокими Й.Бойигитов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригини ўқиганда, Ёзёвон тумани тилга олинганда мажмуа қарсаклардан ларзага келди. Ҳоким қилган меҳнатлари учун барчага миннатдорчилик билдирди.
Туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Тошпўлатов, ДСИ бошлиғи А.Охунов иштирокчиларни байрам билан қутлашди.
Тўйхонада шўх куй-қўшиқлар янграб, ўйин-кулгу давом этди.