- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   703

ЁЗЁВОНДА ҲОСИЛ БАЙРАМИ

Ёзёвонлик мард ва танти деҳқонлар 2022 йилда кўп ва хўп яхши натижаларга эришдилар. Ғалладан 100 центнергача, пахтадан 50 центнердан ошириб ҳосил олган талайгина фермерлар бор.

«Ўктамобод» мажмуасида туман ҳокимлиги ташаббуси ва «POSCO Интернатионал Техтиле» кластери ҳомийлигида Ҳосил байрами ташкилланди. Байрам аввалида юртимиз нуронийлари сийланди. Отахонлар юрт тинчлиги, деҳқончиликларимизга мўл-кўлчилик тилашиб, дуолар қилдилар. Кластер томонидан қурилаётган саноат корхоналари элимизга хизмат қилишини тилашди.

Тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов иштирокчиларни ҳосил байрами билан самимий табриклади. Бу йилги эрилшилган салмоқли натижаларда барча-барча- фермерлар, механизаторлар, мутахассис, сувчиларнинг ҳиссалари борлигини таъкидлаб, миннатдорчилик билдирди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Мирзобедил Назаров ёзёвонликларни байрам билан қутлашди.

Кластер раҳбари жаноб Жонг Сунг Хо ўз сўзида Ёзёвон фермерлари билан ҳамкорлик қилишдан хурсанд эканлигини айтиб, ҳосил байрами билан табриклади.

Тадбир совғаларга бой бўлди. Қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермерларга қимматбаҳо совғалар, кўкрак нишонлари топширилди. «Фар Зулфиқор» ва «Гуллола пошшо Дилмуродовна» фермер хўжалиги эгаларига Умра зиёрати сертификати берилди.

Ҳосил байрамини таниқли хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид қизитди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ