- Жамият, Иқтисодиёт, Туман янгиликлари   1 174

Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон ДЖАЛИЛОВнинг пиллакорларга ТАБРИГИ

Қадрли пиллакорлар!

Чилги ҳосил – пилла топшириш бўйича шартнома режаси бажарилгани билан самимий табриклайман.
1731 қути ипак қурти ҳисобига 97,8 тонна пилла топширилди.

Пилла етиштириш аждодларимиздан мерос. Бежиз пилла кумуш тола, деб эъзозланмайди. Қолаверса, сизу бизга Шарқ билан Ғарбни боғловчи – Буюк ипак йўли устида яшаш насиб қилиб турибди.

Эришилган ғалабада Иштирхон, Қоратепа, Истиқлол ҳудудларида яшовчи қурт боқувчиларнинг алоҳида хизматлари бор.

Бу ғалабаларимизнинг бошланиши. Мана ғаллага ўроқ тушди. Бирин-кетин ғалла, пахта режаларини бажариб, эл-юрт олдида юзимиз ёруғ бўлаверсин!

Яна бир бор пиллакорларимизни эришган ютуқлари билан табриклаймиз.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ