Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа тарихий шаҳарлар ҳақида сайёҳлар учун чиқарилган қўлланма китобларга кўзимиз кўп тушган. Ана энди Ёзёвон ҳақида ҳам Алишер Бек, Аҳмаджон Исмоилов, Нодирбек Абдулаҳатов ҳаммуаллифлигида ўзбек, рус, инглиз тилларида туристик саёҳатнома чиқарилди.
Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди давлат гранти танловининг «Туризимнинг тарихий-илмий, экологик, гастрономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда моддий-тарихий жозибадорлигини кўрсатиш» йўналишида «Ёзёвон туризм салоҳиятини хорижда оммалаштирамиз» мавзусида тайёрланган.
Пойтахтдаги «Олтин мерос пресс» нашриётида рангли суратлар асосидаги бу қўлланма юртимизда туризмга эътибор қаратилаётган бир пайтда яратилганлиги катта воқеадир.
Ўз МУХБИРИМИЗ.