- Ёшлар, Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 621

ЁШЛАРНИНГ ЎЗ БИЗНЕСИ БЎЛАДИ

Президентимиз ташаббуси билан ишсиз ёшларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудидаги Марказий Фарғона ерларини ўзлаштириш ҳисобига мева-сабзавотчилик, полизчилик, шоличилик ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастур халқ депутатлари туман Кенгашида депутатлар томонидан маъқулланди.

 Бугун Янгиобод ММТП ҳудудида ёнғоқзор боғ барпо этиш бўйича ёшлар ҳашари уюштирилди.

Туман ҳокими бошлиқ сектор раҳбарлари, вилоят ёшлар иттифоқи, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари бошчилигида кафтдек тайёрланган 4 гектарли майдонга оқ мағзли ёнғоқ кўчатлари ўтказила бошланди. Ёшларни ҳайрли ишларини қўллаб-қувватлаб, «ҳорманг – бор бўлинга» вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.Обидов, Агроинcпекция вилоят бошқармаси бошлиғи А.Эралиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси А.Акбаров, «Ўзбекистон-24» телеканали муҳбири И.Эшматов келишди.

Ҳашарчиларга дала қозонида иссиқ овқат, қайноқ чой ташкилланди.

–Дастур амалга оширилиши ҳисобига 83,5 га боғ ва павлония плантатцияси, 68 га полиз ва шоли, 27,6 га чорвачилик, 31 га балиқчилик хўжаликлари ташкил этилади, –дейди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси У.Деҳқонов. – Ўз бизнесига эга бўлган 817 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланади.

Бундай ҳайрли ишлар бардавом бўлсин.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ