Ёзёвон — ижодкорлар юрти. Бу ердан Ўзбекистон халқ ҳофизи Акбар Ҳайдаров, таниқли адабиётшунос олим, ёзувчи, таржимон, шоир Тўхтасин Жалолов, журналист Ҳайдарали Иброҳимов каби ижодкорлар етишиб чиққан. Улар орасида Ёзёвонда яшаб, ижод қилган мулла Умаржон махсум Ғурбатийнинг ижоди ўзига хос мактабдир.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов устоз даражасида билган ғазалнавис шоир таваллудининг 120 йиллик тантаналари 34-мактабда ўтказилди. Тадбирни «Нуроний» жамғармаси туман бўлими вакили Обиджон Исақов очиб берди. Хонанда Алишер Холмирзаевнинг Ғурбатий ғазалига басталаган янги қўшиғи иштирокчилар учун кутилмаган совға бўлди. 28- болалар мусиқа ва санoат мактаби ёш мақомчиларнинг чиқишлари тадбирга файз бағишлади.
Тадбирнинг расмий қисмида андижонлик шоир Мўмин Саттор Ғурбатий ижоди ҳақида, Марғилондаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби директор ўринбосари Толибжон Рўзибоев Навоий ва Ғурбатий ижодида илоҳий оҳанглар тасвири мавзусида маoруза қилдилар. Тадбир ташкилотчиларидан Аҳмаджон Исмоилов Умаржон махсум ҳақидаги эсдаликларидан сўзлаб берди. Бобосининг йўлини давом эттириш мақсадида ижод қилаётган Зуҳриддин Рўзиев Ғурбатий ғазалига боғлаган мухаммасини, ижодкор Араббой Умаров «Ғурбатий» номли шеoрини ўқиб берди.
Анжуман ниҳоясида тадбир ҳамкори ЎзМТДП туман кенгаши раиси Фахриддин Йўлдошев ташкилотчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.
И. КАРИМОВ,
Б.ЖОЛЧУЕВ.
У.УМАРОВ олган сурат.