- Қарор ва ижро   1 088

ҚАМОҚҚА ТУШИШИНИ БИЛГАН ОТАНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА МЕҲРИ УЙҒОНДИ…

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2016 йил 4 октябрь 3413/2016-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор К.Нишоновдан (исм фамилия ўзгартирилган) ундирувчи М.Саидова фойдасига 4 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти 3/8 қисм алимент ундириш белгиланган.

Қарздор К.Нишонов 2020 йил 1 октябрь ҳолатига жами 49 ойлик 23 млн. 835 минг 342 сўмлик алимент пулларини тўламаганлиги учун унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий чора кўриш учун Ёзёвон туман маъмурий судига юборилган.

Қарздор 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосига тортилишини билганиданми ёки суд жараёнида оталик меҳри уйғониб қолганданми, 49 ойлик жами, 23 млн. 835 минг 342 сўм алимент пуллари ундирувчи М.Саидовага тўлиқ тўланганлиги учун унга нисбатан юритилган маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддасига асосан жавобгарликдан озод этилди.

Бу билан 4 нафар вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Ф.ҒИЁСОВ,

МИБ Ёзёвон туман бўлим бошлиғи ўринбосари, 2-даражали юрист.