- Маънавият, Туман янгиликлари   1 870

ҚАРДОШЛАР ЙЎҚЛАБ КЕЛИШДИ

Такалик — кўпмиллатли маҳалла. Бу ерда икки мингга яқин қорақалпоқ яшайди. Бир ой аввал Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеши қўмита раиси Довуд Қурбонниязов Такалик қишлоғига келиб, ёши улуғ отахон-онахонлар билан суҳбатлашганди. Янги очилган 35-мактабга минг нусхадаги қорақалпоқ тилидаги китобларни топширган эди.

Ўтган ҳафтада Довуд Қурбонниязов раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёзувчи-шоирлар, тарихчи олимлар, санoаткорлар Такаликка қардошларни йўқлаб келишди. Меҳмонларга вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, қатор жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.

Дастлаб меҳмонлар Такалик МФЙ маoмурий биносига келдилар. У ерда Қорақалпоғистондан олиб келиниб тикилган ўтов намойиши бўлди. Дўстлик учрашувида Ф.Қосимов, туман ҳокими Й.Бойигитов сўз олишиб, бундай қардошлик учрашувлари туфайли ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишини таъкидладилар. Д.Қурбонниязов ҳам эзгу тилакларини билдириб, эсдалик сифатида қорақалпоқ миллий халқ чолғу асбобларидан – қоомуз, дутор тортиқ қилди. Дўстлик ва ҳурмат рамзи сифатида қишлоқнинг обрўли оқсоқолларига ҳамда туман раҳбарларига қорақалпоқ миллий чопонлари кийдирилди.

Дўстлик фестивали доирасидаги тадбирнинг асосий қисми Толқудуқ дам олиш масканида давом этди.  Тадбирда  Д.Қурбонниязов Такалик МФЙ ҳудудидаги мактаб раҳбарларига миллий кийимлар ва халқ чолғу асбобларидан  бериб, қардошлик алоқалари узоқ давом этишига умид билдирди. Шундан сўнг қорақалпоғистонлик санъат усталарининг концерт дастури бўлди. Қорақалпоғистон халқ артистлари Жамила Бекбергенова, Муҳаббат Нуржанова, Гулнара Аллабергенова, хизмат кўрсатган артистлар Мақсэт Утэмуратов, Арсланбек Асқаров, Бахтияр Жуматаев, Яҳёбек Мўминов  ҳамда  “Айқулоч” фолpклор халқ рақс дастаси йигит-қизларининг чиқишлари барчага олам-олам завқ улашди.

 

Бахтиёр  ЖОЛЧУЕВ.

Улуғбек УМАРОВ

олган сурат.