- Жамият, Қарор ва ижро   1 066

ҚИЗҒИН ЖАРАЁНЛАР

Фарғона юридик техникуми ўқувчилари шу кунларда қизғин амалиёт жараёнларини ўтказмоқдалар.
Техникум ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилотлар билан тузилган меморандумга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида амалиётнинг умумий қоидаларига бағишланган семинар-машғулот ўтказилди. Семинар ўқувчилар учун келгусида иш жараёнида фойдаланишда зарур қўлланма бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Бундай семинар-машғулотлар адлия тизимидаги Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва нотариал идораларда ҳам ўтказилмоқда.

Рустамжон ҚАЮМЖОНОВ.