Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари руйхати 2014 йилдан бери мавжуд. Унга айни вақтда дунёнинг 30 шаҳри киритилган. Республикамиз “Ҳунарманд” уюшмаси 2019 йил мартидан Жаҳон ҳунармандчилик кенгашига аъзоликка қабул қилинди.
Жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқонда Халкаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади. Ушбу тадбир арафасида Қўқон Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига (World Craft City) киритилди.
Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-APR) бўйича президенти Гада Хижави – Каддуми шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига ўз маданий меросини сақлаши ва янада кўпайтиришида улкан зафарлар тилаган.