- Жамият, Қарор ва ижро   1 142

“ҲАМКОРЛИК” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ

 Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинишига қарамасдан, айрим ҳудудларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирлар етарли даражада ташкил этилмаётганлиги кузатилаётганлиги натижасида жиноятчиликни олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар самарадорлигини жадаллаштириш мақсадида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 12 июнь кунги 50Ф сонли фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойишга кўра, 2021 йилнинг 24 июнь кунидан алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар вилоят миқёсида “Ҳамкорлик” профилактик тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Ёзёвон тумани ИИБ бошлиғининг 2021 йил 23 июнь куни №36 сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Буйруққа асосан тезкор штаб, ишчи гуруҳ тузилди ҳамда 24 июнь кунидан бошлаб, тадбир бошланди. Ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида шахсга ва соғлиққа қарши жиноят турлари ошиб кетганлиги сабабли бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг қамровли “Тиғ” тадбири ўтказиш, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларни олдини олиш мақсадида  ҳудудлардаги барча нотинч, номақбул оилалар, қариндош уруғлар, низоли ака-укалар, низоли қўни-қўшниларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, ушбу шахслар билан аниқ манзилли профилактик ишлар олиб борилиши, оила-турмуш, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлардан жабрланган аёлларнинг барчасига қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда ҳимоя ордери бериб бориш тартибини йўлга қўйиш, доимий равишда майда безорилик, жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ маъмурий ҳолатларни аниқлаш бўйича профилактик ишларни кучайтириш, қўни-қўшнилар ўртасида экин ер майдонларига ажратилган сув юзасидан бир-бирларига тан жароҳати етказиш ҳолатлари кўпайиб кетганлиги боис, тадбир давомида нуроний, кексалар, имом-хатиб ва бошқа обрўли фуқароларни жалб қилган ҳолда қўни-қўшнилар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бориш, доимий равишда ҳудудий меҳнат бандлиги бўлимларидан бўш иш ўринлари бўйича тўлиқ маълумотлар олиб, ушбу маълумотларга асосан ишсиз, муқаддам судланган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркалари ташкил этиш, фирибгарлик жинояти ошиб кетганлиги сабабли, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Фирибгарликка қарши кураш куни” этиб белгилаш ва ушбу кунда тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш, профилактик ҳисобда турган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни яшаш манзилига бориб, уларни яшаш шароити, даромад манбаи, оилавий аҳволи ўрганилиб, муаммосини ҳал этиш чоралари кўриш, доимий равишда маҳаллаларда жанжалкаш, ажрим ёқасига келиб қолган нотинч оилалар, ўгай ота-она қўлида қолган фарзандлар, қайнона-келин, эр-хотин муносабатларини ўрганиб бориш ва бошқа 2019 йил 2 сентябрь кунидаги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга асосан зўравонлик қурбонига айланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя ордерларини бериш ишлари кучайтирилиб, МЖтКнинг 2061-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилиб, уларнинг ҳисобини юритиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Ў.УМАРОВ,

туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, майор.