- Ёшлар, Маънавият, Туман янгиликлари   948

“ҲОКИМ ОЛИМПИАДАСИ” ҒОЛИБЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

Мамлакатнинг қудрати унинг кадрлари салоҳияти билан ўлчанади. Билимли, илмли фарзандлари бор юртнинг эртаси порлоқ.

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ҳоким олимпиадаси” ғолибларини тақдирлашга бағишланган маросимда юқоридаги гаплар бот-бот такрорланди.

Туман ҳокими Д.Джалилов олимпиадада ғолибларни қутлар экан, халқ таълими ривожига эътибор устувор масала эканлигини айтиб ўтди.
–Таълимда шароит бўлсагина натижа бўлади, – деди ҳоким.

Шунингдек сектор раҳбарлари прокурор И.Ходжаев, ИИб бошлиғи Х.Тошпўлатов, ДСИ бошлиғи А.Ахунов “Ҳоким олимпиадаси” ғолибларига дил сўзларини, тилакларини айтишди.

       Ғолибларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Энг яхши натижа кўрсатган 38-мактабга туман ҳокими кўчма кубоги топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ