Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2019 йил 23 августда ўтказилган видеоселектордаги мурожаатномасига жавобан Ёзёвон туман ҳокими Й.Бойигитов туман ИИБ бошлиғи Х.Тошпўлатов туман марказидан 35 км узоқда жойлашган Янгибўстон қишлоғидаги 33-умумий ўрта таълим мактабига боришди. Туман ҳокими ўқувчилар билан суҳбатлашди , дарс жараёнларини кузатди. 10- синф ўқувчиларига дарс ўтди. Шароитни ўрганган Й.Бойигитов мактабга компьютер ва проектор зарурлигини билди. Туман ҳокими ташаббуси билан мазкур мактабга компьютер ва проектор совға қилинди.