- Жамият, Қарор ва ижро   1 122

ҲОКИМ ҚАБУЛИ

Гулистон қишлоғидаги 10-мактабда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Йигирмадан ошиқ фуқаролардан хонадонларни табиий газга улаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, даволаниш учун маблағ, уй-жой таъмири ва бошқа масалаларда мурожаатлар бўлди. Мурожаатлар мутасадилар иштирокида тингланиб, батараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бир неча бор такрорланишига қарамай қабулларда фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер сўраб мурожаат қилиняпти. Яна бир бор эслатамиз, туман ҳокими томонидан ер бериш тўхтатилган. Ер Е ижро орқали аукционда сотиб олинади.
Туманнинг чекка ҳудудида ўтказилган қабул учун маҳаллий аҳоли хурсанд бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.