- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   555

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БEРИЛДИ

28-болалар мусиқа ва санъат мактабида   маҳаллалар  фаол аёллари ва маҳаллалардаги отин ойилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар иштирокида «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
 Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи К.Кавлонова, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари Ж.Ахмедова,  вилоят ИИБ хотин-қизлар масалалари бўлими бошлиғи, майор Д.Ўринова, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Б.Усмонова, туман ИИБ  ЖХХ ХПБ ХҚБИГ катта инспектори, майор Ф.Ортиқова, туман маънавият бўлими бошлиғи Р.Хошимов,  ДИҚ туман бош мутахассиси С.Мўминов иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига бугунги кунда Республикамизда гендер тенглиги ҳамда хотин-қизларни ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунча ва маълумотлар берилди. Тадбир давомида аёлларга нисбатан зўравонликлар акс эттирилган видео ролик намойиш этилди.  Тадбир сўнггида ушбу масала доирасида  барча маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тадбирлари олиб борилиши юзасидан келишиб олинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ