- Қарор ва ижро   1 292

2 МИЛЛИАРД СЎМ УНДИРИЛДИ

Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон тумани бўлими томонидан Марғилон туманлараро Иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ёзёвонмахсуссувқурилиш” ДУКдан ундирувчи туман ДСИ фойдасига 2 млрд. сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ўз вақтида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшриқномалари юборилган. Натижада қарздор “Ёзёвонмахсуссувқурилиш” ДУКнинг банкдаги ҳисоб рақамларидан инкассо топшириқномасига асосан
2 млрд. сўм солиқ қарзи ундирилиши таъминланиб, ижро ҳужжатининг ижроси амалда ундирилиб, ижро ҳужжатининг ижроси амалда тўлиқ таъминланиб, Ўзбекистон Республикаксининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41-моддаси
1-қисмига асосан тамомланди.

Ф.ҒИЁСОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Ёзёвон тумани бўлими

бошлиғи ўринбосари,

3-даражали юрист.