Фарзанд – бу ота-онанинг қувончи, бахти, ҳаёт давомчиси. У нафақат оила учун, балки жамият ва Ватан учун юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлод-юртимизнинг келажаги учун куч ҳамдир.
26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни “МИНГ ДАРДГА ДАВО ГИЁҲ” КУЛФАТ КЕЛТИРДИ ёҳуд қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди
Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан жиноят иши мазмунан кўриб чиқилганида судланувчи гиёҳвандлик воситасини шифобахшлиги учун парваришлаб келганини таъкидлаган бўлсада, унга нисбатан суд томонидан аниқ жазо тайинланди. Чунки бир инсон томонидан касалликларга даво сифатида етиштирилган гиёҳвандлик воситаси юзлаб, бакли минглаб инсонларни соғлом ҳаёт тарзидан чиқариши, уларни умрига зомин бўлиши, оилаларни бузиши ёшлар тарбиясига жиддий хавф туғдириши мумкин.
Мутахассислар огоҳлантиради
Биз барча истеъмолчиларга ҳар доим ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги қоидаларига қаъиян риоя этган ҳолда газ ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланишларини сўраб қоламиз. Сизнинг хавфсизлигингиз жамият хавфсизлиги эканлигини унутманг.
Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилда ўтказилади
Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида очиладиган Президент мактабларига (бешинчи синфдан ўнинчи синфгача) ҳамда жорий йилда очилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ва Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларига (еттинчи синфдан) ўқувчилар қабули келгуси йилда ўтказилади.
ШУКРОНАЛИК БИЛАН ЯШАЁТГАНЛАР
Қорасой Чўлигулистон, Тараққиёт маҳаллаларига нисбатан навқирон, аҳолиси шаҳарга орзуманд бўлмаган, асосан чорвачилик, деҳқончиликка меҳр қўйган маҳалла ҳисобланади. Ҳудудда 2989 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бугунги кунда 200 та хонадон иссиқхоналарда лимон етиштириш билан шуғулланади. Шулардан 168 хонадон эгалари кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, лимондан яхшигина даромад олишади.
Ғалла-2020 БАРАКА КИРИБ КЕЛЯПТИ!
Ёзёвон фермерлари томонидан ғалла ва пахта етиштиришда ўзига хос мактаб яратилган. Ўтган мавсумда ғалладан мўл ҳосил олган фермерларимиз давлатга 22 минг тоннадан зиёд сара дон топширдилар.
Сурхондарёда “Имом Термизий” номидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди
Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди
Давлат раҳбари дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигида тўхтади. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди, дала ёнида яратилган интенсив боғ билан танишди.
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ КАРАНТИН ДАВРИДА МАСЖИДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН БАЁНОТИ
Шу маънода, бугунги қийинчиликлар албатта ўтиб кетади, ҳали масжидларни тўлдириб жамоатлар бўлади, хатми Қуръонлар ўқилади ва улуғ айёмларни барчамиз биргаликда нишонлаймиз, инша Аллоҳ.
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда