Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона ўқув маркази томонидан 29-мактаб ўқувчилари ўртасида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси йўналишида ташкил этилган спорт мусобақалари ҳамда давлат тили қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, она Ватанга садоқат билан хизмат қилишида, мурғак қалбларга ғурур ва ифтихор бағишлади.
“ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ” October 21, 2020
Байрам тадбирида “Ёзёвон наволари” ашула ва рақс ансамбли хонанда ва созандаларининг куй-қўшиқлари, 28- мусиқа мактаби ўқувчиларининг моҳирона ижролари барчага манзур бўлди.
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА ВА ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Ёзёвон туман прокурори, 2-сектори раҳбари И.Ходжаев Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўянобод кўчасида яшовчи хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғини маъсуллари билан кириб, фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашди.
ЁЗЁВОН АҲОЛИСИ 111 МИНГДАН ОШДИ
2020 йил якуни бўйича Ёзёвон тумани аҳолиси 112200 нафарни ташкил этиши кутилмоқда.
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛИБ, ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Юқори Сойбўй маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасида яшовчи ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган хонадонларда яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларига бирма-бир кирилиб, фуқаролар билан учрашиб, ногиронлар О.Умурзақов, О.Нурматов, Й.Рустамов, З.Фозилова ва Д.Тошмирзаевларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
АТ Халқ банки Ёзёвон филиали огоҳлантиради
Халқимизда “Олмоқнинг бермоғи бор”, деган гап бежизга айтилмаган. Сизлардан олган кредитларингизни вақтида тўлаб қўйишингизни илтимос қиламиз.
Секторлар фаолиятидан
Ёзёвон туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудидаги мавжуд кўп қаватли уйнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, у ерда яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганди. Кўп қаватли уйнинг 2 та подъездда кириш эшиклари яроқсиз ҳолга келгани аниқланди. Ушбу муаммо жойида бартараф қилиниб, подъезддаги эшиклар алмаштирилди.
МЕҲНАТИ ЭЪЗОЗЛАНГАН УСТОЗ
Билим олишдан чарчамайдиган устознинг илмий мақолалари республика журналларида чоп этилган. Кўплаб очиқ дарслари туман ва вилоят миқёсида оммалашган. Хуллас, бу устознинг ютуқларини кўплаб мисоллар билан айтишимиз мумкин.
ТИЛ БОРКИ, МИЛЛАТ БАРҲАЁТ
Дунёда миллатлар бор экан, ҳар бир миллатнинг ўз она тилиси ҳам бор. Бугунги кунга келиб жонажон Ўзбекистонимиз ҳам ўз давлат тилига эга давлатлар қаторидан жой олган. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига ҳадемай 31 йил тўлади.
21 октабрь – Ўзбек тили байрами куни
Ўзбек тилининг халқаро миқёсидаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар бугун талаб даражасида бўляпти, албатта. Айниқса,Президентимиз ШавкатМирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблиясининг 75-сессиясида ўзбек тилида маъруза қилиши оламшумул воқеа бўлди, тарихий воқеа бўлди. Айтиш жоизки, ўзбек тили том маънода жаҳонга юз тутди. Бу бардавом бўлишига ишонамиз.