- Жамият, Маънавият   919

МУАЛЛИМГА ҲУРМАТ ОРТИБ БОРАВЕРАДИ

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатида муаллимлар ҳақида гапириб: “Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур. Шу боис ўқитувчи, мураббий ва методистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича бошлаган ишларимиз келгуси йилда ҳам давом эттирилади”, деди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   884

2021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси қизиқиш билан ўрганилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Мурожаатномада 150 дан зиёд йўналишлар белгиланган. Мавжуд муаммолар айтилиб, уларнинг ечимларига батафсил тўхталган.

- Ислоҳот, Иқтисодиёт   965

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА ЭКСПОРТ ДАВОМ ЭТАДИ

“Ўздавкарантин” ҳамда “Росселхознадзор” хизматлари ўртасида олиб борилган музокараларнинг навбатдаги натижаларига кўра, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Россия федерациясига Фарғона вилоятидан қуритилган масҳсулотлар экспортига рухсат берилди. Мазкур келишувга қадар ўсимликлар карантини давлат инспекцияси марказий аппарати, Ўсимликлар карантини илмий маркази ҳамда Марказий карантин лабораториясидан иборат ишчи гуруҳ вилоятдаги фитосанитар ҳолатни чуқур ўрганиб, таъқиққа сабаб бўлган капр қўнғизи билан боғлиқ таҳлилларни олиб борган эди.

- Ёшлар, Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   894

ФИНАЛ ФУТБОЛ БАЙРАМИГА АЙЛАНДИ

Маълумки, декабрь ойида маҳаллаларда спортнинг футбол тури бўйича секторлар биринчилиги ўтказилганди. Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг амалдаги ижроси тарзда ўтказилган бу мусобақаларда аҳолининг 18 дан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар вакиллари қатнашиб, ғоят қизиқарли ташкилланди.

- Жамият, Туман янгиликлари   1 014

ҚИДИРУВ ЁЗЁВОНСОЙДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

Мана, 17-18 кундирки, Ёзёвон тумани Бўтқачи қишлоғи Тараққиёт маҳалласида яшовчи Эргашевлар хонадонида ҳаловат йўқ. Хонадоннинг вояга етмаган фарзанди Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, топилмаяпти. Ёзёвон 2-касб-ҳунар мактаби 1-босқич ўқувчиси бўлган бу шахснинг қидирувига Ёзёвон тумани ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бўлимлари бош бўляпти. Маҳалла, қишлоқ аҳли ҳам четда тургани йўқ.