Халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашининг XXVI сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий партиялар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
СУДЛАР ФАОЛИЯТИДА ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧЛАРИ
Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.
БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ ТАЪМОЙИЛИ
Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида давлатимиз томонидан ислоҳотлар изчил равишда олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими ташаббуси билан
Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусда ёшларга ҳар томонлама эътиборни кучайтириш, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№710, 11.11.2020й) билан, аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.
БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов бошчилигида сектор раҳбарлари прокурор И.Ходжаев, ИИБ бошлиғи Х.Тошпўлатов, ДСИ бошлиғи А.Ахунов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маҳаллаларда бўлишиб, онахон ва опа-сингилларимизга туман ҳокимлигининг байрам совғаларини топширишди.
ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК
“Маҳаллабай” тизими, “Ёшлар”, “Аёллар”, “Темир” дафтарларига киритилган фуқаролар билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган семинарда ҳоким ўринбосарлари ҳисоботи тингланди. Бу борада ишлар қилиняпти, лекин натижа кўнгилдагидек эмас. Туманимизда “Ёшлар” дафтарига киритилган 2273 нафар ёшларнинг 200 нафаригина ишга жойланди, холос.
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ МУСТАҲКАМ ДЎСТЛИК ВА ЯНГИОБОД МФЙЛАРИДА
Бугун Мустаҳкам дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига борган одам ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон, йўлларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишларининг қайноқ палласига гувоҳ бўлади. Маҳаллада ҳаёт қайнамоқда. Ҳамма иш билан банд, каттаю кичик юрт ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ҳақиқий намуна қилса, арзигулик маҳалла кўринишига келяпти.