Хабарингиз бор Президентимизнинг “Ўзбекистон янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан жорий йилнинг 1 апрель санасидан мактабларда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилди.
УРУШ ФАХРИЙСИГА ЭҲТИРОМ
Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ва “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, Тараққиёт маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Маҳмуджон ота Тешабоев хонадонига борувчи йўл асфальтланди.
“УРУШ ЙЎЛЛАРИДА» монументал ёдгорлиги
Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1974 йил 24 декабрдаги 427-Фармони билан Ёзёвон шаҳарча Кенгаши ташкил топган. Унга Азизахон Тоштемирова 1-раис бўлган.
АВСТРИЯДАН ЗОТДОР ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ
,,И.Икром ота» фермер хўжалиги кўп тармоқли. Йил бошига 32 бош жайдари йирик шоҳли моли, 2 мингта қўйи бор эди. Ўтган йил охирида хўжалликка яқин молхона биноси сотиб олинди. Хўжалик раҳбари Анваржон Исмоилов чорвачиликни ривожлантириш мақсадида март ойида Австрия давлатидан 33 бош ,,Гольштейн» ғунажинларини 1миллиард 12 миллион сўмга сотиб олди.
Ҳарбий оркестр садолари Ёзёвон кўчаларида янграмоқда
9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Ёзёвонга ташриф буюрган Шарқий ҳарбий округ оркестри туман марказидан маршни бошлаганини хабар берган эдик.
ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилганлиги, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.