- Жамият   571

Алимент тўловчи шахс уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчи билан келишув тузиши шарт

Алимент тўловчи шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчи билан келишув тузиши шарт.

Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

МИБ Ёзёвон туман бўлими.