Аҳолини, уй-жой фонди ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўртасидаги алоқалар жуда аниқ кўринмайди. Бироқ, кўплаб мамлакатлар ушбу алоқаларни янада яхши интеграциясига эришиш ёки маълумотларни тўплаш фаолиятининг юқори самарадорлигига эришиш учун янги йўлларни излашда тобора кўпроқ иштирок этмоқда. Шу билан бирга, ушбу икки турдаги рўйхатга олишда бир қатор масалаларни кўриб чиқиш керак, уларнинг энг муҳими, турли хил кузатув бирликларидир.
САЙЛОВГА ОИД ТАРТИБЛАРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
2023 йил 18 декабрь куни қабул қилинган конституциявий қонун – Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва «Референдум тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича конституциявий қонун асосида бу йил бўладиган сайловлар илк бор аралаш – мажоритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилиши белгиланди.
МАҚСУД ШАЙХЗОДАНИНГ «СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ» ТРАГЕДИЯСИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ВА МИЛЛАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИ
Тарих зарварақларида ХIII аср кўчманчи мўғуллар босқинидан халқини мардонавор ҳимоя қилган хоразмшоҳ, даврлар мобайнида халқ халоскори сифатида ўчмас из қолдирган, буюк сиймо ўлароқ муҳрланган аждодимиз Жалолиддин Мангубердидир. Орадан тўққиз аср ўтган бўлишига қарамай, халқимиз орасида унинг қаҳрамонликларига бағишланган турли достону ривоятлар ҳозирги кунгача етиб келган бўлиб, ХХ-ХХI асрда ҳам Мангуберди ҳаётига бағишлаб ёзилган ва яратилаётган асарлар йўқ эмас.
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
6-мактабда мактаб, маҳалла, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш ҳамда “Оналарга эҳтиром” тадбирлари ўтказилди.
МАЪНАВИЯТЧИЛАР СЕМИНАРИ
40-мактабда мактаб директорларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
ЕРДАН ДАРОМАД ТОПАЁТГАНЛАР
Президентимиз томонидан ишсиз бўлган аҳоли қатламини, айниқса ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ерларидан аукцион орқали уларга ажратиб берилмоқда. Туманимизда ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланаётганлар талайгина топилади.
Ахборот технологиялардан фойдаланиб, содир этилган фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари
Мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳаларни жадал рақамлашиш ва электрон рқамли ҳужжатларни жорий этиш шароитида ахборот хавфсизлигига таҳдидлар салмоғи ортиб, кибержиноятларнинг янги кўринишдаги шакл ва усуллари кенгайиб бормоқда.
САЙЁР ҚАБУЛ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
ГЕРМАНИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЁЗЁВОНГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРЯПТИЛАР
Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Business adminstration mechanical engeneering environmental protection, Мechanical engeneering project managament компаниялари раҳбарлари Харинг Фред, Ҳейл Олаф, мутахассис Эким Корапчи ўғли қатнашишди.
Арча унсимон қурти ва унга қарши кураш чоралари
Ушбу ҳашорот хаёти давомида дарахт танасидаги суюқликни сўриб озиқланиши ва ўзидан суюқлик чиқариши натижасида дарахтни ўсиб ривожланиши учун зарур бўладиган фотосинтез жараёнини бузилиши, ҳамда дарахтнинг касалликларга чалиниши ва совуқ ҳароратга чидамлилиги пасайиб игна барглари қорайиб қуриш ҳолатлари кузатилди.