6-мактабда мактаб, маҳалла, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш ҳамда “Оналарга эҳтиром” тадбирлари ўтказилди.
Бола ҳуқуқлари — республикамиз давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
Мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, бугунги кунда унинг тўлақонли қонунчилик асослари яратилган.
Сайёр қабул
Халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилиш ва келаётган шикоятлар сонини камайтириш ҳамда “Инсон қадри” тамойили асосида бугун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят кенгаши депутати Рисолатхон Мамажонова ,, Баркамол авлод» болалар мактаби биносида сайёр қабул ўтказди.
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ
Ёшлар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳозирги кунда ёшлар орасида учраб тураётган турли оқимларга билмасдан қўшилиб кетиш ҳолатлари, ҳамда Ватанимиз равнақига путур етказмоқчи бўлиб турган диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, уларни олдини олиш, динлар ўртасида ўзаро ишонч, турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлик, тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат», «Тинчлик – энг олий неъмат» ва «Биз – ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз» шиорлари остида маърифий тадбир ўтказилди.
Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди
Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди. Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар қатнашдилар.
ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ЖАМЛАМАСИ ТОПШИРИЛДИ
Маҳаммаджонга халқ таълими бўлими томонидан берилган ўқув қуроллари жамламаси мактаб масъуллари томонидан топширилди. Ўқувчи унга берилаётган эътибордан жуда хурсанд бўлди. Раҳмат айтди.
ОМАД ЁР БЎЛСИН!
Октябрь ойида ўтказилган асосий фанлар олимпиадаси иккинчи босқичида туманимиз ёшлари яна бир бор ўз билимларини синовдан ўтказишди.
ҒОЛИБЛАР ЁЗЁВОН ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШАДИ
Бош прокурор кубоги учун миллий кураш бўйича мусобақанинг Хонободда ўтиши бежиз эмас. Чунки Хонобод полвонлар юрти. Не-не кураги ерга тегмаган полвонлар ўтган, Хонободда. Бугунги авлод вакиллари ота-боболари бошлаб берган анъаналарни мардона давом эттиряптилар.
БОҒЧАГА ЯНГИ БИНО
Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1960-йилларда қурилган эски бинода фаолият кўрсатарди. Бино авария ҳолатида бўлгани учун ташкилот беркитилганди. Инвестиция дастури асосида 4 миллиард 509 миллион сўм сарфланиб, 120 ўринли бино қурилди.
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!
Оила фарзандлардан бошланади. Оила ҳаётининг бош муддао ва мақсади – болалар тарбиясидир. Болалар тарбиясининг бош мактаби эса, эру хотин, ота-онанинг ўзаро муносабатидир. Болаларни ўстириш ва тарбиялаш улкан, жиддий ва ҳаддан ташқари масъулиятли ишдир.